ҲУШДАН КЕТИШ◾️Таърифи. Ҳушдан кетиш қисқа муддат ҳуш йўқотиш ва постурал тонусбузилиши, юрак-қон то…
انتشار: 2025/01/17 18:13 UTCدریافت: 2026/08/18 16:10 UTCآخرین مشاهده: 2026/08/18 16:10 UTC
ҲУШДАН КЕТИШ◾️Таърифи. Ҳушдан кетиш қисқа муддат ҳуш йўқотиш ва постурал тонусбузилиши, юрак-қон томир ва нафас фаолияти бузилиши билан характерла-нади.◾️Патогенез.Ҳушдан кетиш –аноксия патогенези ишемик ва асосан пара-симпатик ёки симпатик таъсирларнинг етишмовчилиги фонида мия қон айла-нишининг ўткир юзага келадиган етишмовчилиги билан белгиланади.◾️Таснифи. Патогенезнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда қуйи-дагиларга ажратилади:1. Нейроген:– рефлектор:а) вазовагал, б) синокаротид, в) ситуацион, г) ортостатик.– эмоциоген,– ассоциатив,– дисциркулятор,– дезадаптацион.2. Соматоген:– кардиоген,– анемик,– гипогликемик,– респиратор.3. Экстремал:– гипоксик,– гиповолемик,– интоксикацион,– медикаментоз,– гипербарик.4. Кўп омилли синкоплар: бир нечта механизмлар таъсири комбинацияси-нинг натижаси.◾️Белгилари. Ҳушдан кетишнинг 3 даври мавжуд.1-давр бир неча сониядан 1-2 дақиқагача давом этади. Бош айланиши,кўнгил айнаши, кўз олдининг қоронғулашиши, қулоқ шанғиллаши, кучайибборувчи умумий ҳолсизлик ва ҳуш йўқотилиши юзага келади.2-давр ҳуш йўқотиш, давомийлиги 6-60 сония. АБ пасайиши, кучсиз ла-бил пульс, баъзан – брадикардия, юзаки нафас, тери қопламларининг рангсиз-лиги, умумий мушак гипотонияси фонида ҳуш йўқотилиши билан характер-ланади. Кўзлар ёпиқ, қорачиқлар кенгайган. Чуқур ҳуш йўқотишда бир қанчаклоник ёки тоник-клоник титраш, ихтиёрсиз бовул қилиш мумкин.3-постсинкопал давр, бир неча сония давом этади: икканчи давр амнезия-си билан ҳуш, ўзи, жой, вақт ва воқеага ориентация тикланади. Хавотирлик,ифодаланган умумий ҳолсизлик, тахикардия, нафас тезлашиши билан кечади.◾️Дифференциал диагноз. Дифференциал ташхислаш анафилаксия, ми-окард инфаркти, ЎАТЭ, гипогликемия, эпилепсия, жазава, ички қон кетиш,шунингдек, Моргань-Эдемс-Стокс ҳуружи билан ўтказилади.❗️Диққат қилинг.Биринчи навбатда беморни текширганда БМЖни истисно этиш зарур.◾️Текширув баённомаси.Умумий клиник текширувлар: сўроқ қилиш,анамнез йиғиш, физикал текширув, неврологик белгилар, МВБ, ЭКГ, қоринбўшлиғи УТТ.Қон ва пешобнинг умумий таҳлили.Биокимёвий таҳлил: билирубин, ферментлар, мочевина, креатинин, оқсилфракцияси, қондаги қанд, сут кислотаси, кетон таначалари миқдори, коагуло-грамма, КАҲ, электролитлар.Қўшимча равишда КТ ёки МСКТ.◾️Диагноз мезонлари.Диагноз анамнез, клиник белгилар: тахипноэ, тахикардия, рангсиз ванам тери, АБ, МВБ, пешоб ва капилляр тўлиш пасайишига асосланган ҳолдақўйилади.◾️Даволаш.1. Жабрланувчининг ҳаёти учун хавфли бўлган ташқи омиллар: электртоки, газ, олов ва бошқаларни бартараф этиш.2. Бемор оёқларини кўтарган ҳолда горизонтал ҳолатда ётқизиш зарур.3. Эркин нафас олишни таъминлаш: ёқа, делбоғни ечиш.4. Юзга совуқ сув сепиш, ёноқларга уриб-уриб қўйиш.5. Қўзғатувчи воситаларни (нашатир спирти, уксус) ҳидлатиш яхши ёрдамберади.6. Ҳушдан кетиш чўзилганида танани уқалаш, иссиқ грелка қўйиш; 1 мл1 % мезатон эритмасини м/о ёкит/о 1 мл 10 % кофеин эритмаси; ифодаланганбрадикардияда т/о 0,5-1 мл 0,1 % атропин сульфат эритмаси тавсия этилади.◾️Шифохонадан чиқишда тавсиялар. Яшаш жойи бўйича невропатолог,терапевт назорати.
